
La gazzetta dello sport нашри Жасур Яхшибоев "Интер"га қарши учрашувда майдонга тушиш ёки тушмаслигига ойдинлик киритди
ЕЧЛ 3-тури доирасида "Интер" - "Шериф" учрашуви ўзбекистонлик мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўляпти. Айниқса, Яхшибоев Мадридда "Реал" дарвозасига гол урганидан сўнг "Шериф" иштирокидаги ўйинларга эътибор ортди.
Хориж нашрлари жамоаларнинг тахминий таркибларини тузиб чиққанда, ҳамюртимиз дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши ёзилди. Бироқ Жасур беллашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда la gazzetta dello sport хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Жасур Яхшибоев жароҳатидан тузалмаган. Шунинг учун у мазкур баҳсни ўтказиб юборади.
Фикрлар