Кутилмаган бурилиш: Неймар “Барса”га қайтишига имкон туғилди

  • 02 Mar 11:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилиялик футбол юлдузи Неймар “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва спорт директори Декуга Каталония клубига қайтиш нияти борлигини билдирди.

Tecno

El Nacional нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли ҳужумчининг агенти Пини Захави “Сантос” ва “Барселона” вакиллари билан бу трансферни муҳокама қилди. Неймарнинг “Барселона”га қайтиши бошида имконсиздек туюлган бўлса, дастлабки музокаралардан кейин вазият ижобий томонга ўзгарди.

“Барселона” президент Жоан Лапорта Неймарнинг ортга қайтишига жиддий қизиқиш билмоқда. Футболчининг ўзи бунга эришиш учун маоши талабини сезиларли даражада пасайтиришга ва жамоада иккинчи даражали роль берилишига розилигини билдирган.

Бироқ бу трансферни бош мураббий Ханси Флик қабул қилгиси келмаяпти. Чунки германиялик мутахассис Неймар жамоага керак эмас, деган фикрда.

Трансфер муҳокамалар давом эттираладиган бўляпти.  

Неймар 2013-2017 йиллар давомида “Барселона” ўйинчиси бўлган. Ҳужумчи бу клубда жами 186 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 105 та гол ва 76 та ассист расмийлаштирган.

Comments

You must be logged in to commet!