Куртуа: "Англияни Беллингемсиз тасаввур қилиб бўлмайди"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа жамоадоши Жуд Беллингем Жаҳон чемпионати 2026да Англия сафида бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Tecno

"Ҳа, албатта. Мен Англияни Жудсиз тасаввур ҳам қила олмайман. У терма жамоа таркибида бўлиши ва ўйнаши керак.

У ҳали етарлича ўйин амалиётига эга эмас, шунинг учун ҳам Англия, ҳам "Реал" учун у машқ қилиб, жисмоний тайёргарлигини ошириши муҳим. Олдимизда қийин ўйинлар бор ва умид қиламанки, у бизга ёрдам беради — чунки у ажойиб футболчи, жамоамизнинг энг муҳим аъзоларидан бири.

У тўрт ойлик жароҳатдан кейин тикланди, шошиш керак эмас. Акс ҳолда, мушак жароҳатларини олиб келиши мумкин. Энг муҳими — оптимал формага кириш. Шунда ҳаммаси яхши бўлади", - дея жамоадошига таъриф бериб ўтди бельгиялик посбон. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!