Кураш. Париждаги турнирда қатнашган полвонларимиз Ўзбекистонга қайтиб келди

CHERY AUTO

Жаҳоннинг 30 га яқин давлати полвонлари иштирок этган ушбу турнирда Европанинг кўзга кўринган курашчилари жам бўлишди. Ўз навбатида ўзбек полвонлари ҳам ушбу мусобақада ҳеч кимдан кам эмасликларини намойиш этдилар.

Tecno
24 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир ташкил этилди.

Бугун мазкур мусобақада муносиб иштирок этган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди. Курашчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Мутлақ вазн тоифасида қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа якунида эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Муҳаммадкарим Хуррамов бош совринни қўлга киритди.

“Парижда ўтказилган мусобақа юқори савияда ташкил этилди. Шу сабабли ҳам мусобақа муросасиз беллашувларга бой бўлди. Финалда сербиялик курашчига қарши баҳс олиб бордим. Тажрибали сербиялик курашчини қийинчилик билан бўлса-да, мағлубиятга учратдим”,-дейди Муҳаммадкарим Хуррамов.

Маълумот учун, кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар бир қатор давлатларда ўтказилиб келинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!