Куман ниятига етолмайди

  • 23 октябрь, 2020, 20:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталония клуби ўзи тарбиялаган Эрик Гарсияни ортга қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Ёзги  трансферлар вақтида ўз мақсадига эриша олмаган Рональд Куман январда “Барса”га келадиган футболчилар орасида Гарсияни ҳам кўрмоқчи.

Tecno

Эрик Гарсия асосий таркибда ўйнашга қодирлигини кўрсатганидан кейин Хосеп Гвардиола ҳимоячи билан хайрлашиш фикридан қайтди ва клуб раҳбариятини испан футболчисини жамоада олиб қолиш учун янги шартнома тузишга ундамоқда.

19 ёшли ҳимоячининг ўзи ёзда юртига қайтиб “Барселона”га қўшилиши истаги ҳақида клуб хўжайинларини огоҳлантирган эди. Ўшанда каталонияликлар трансфер суммаси борасида инглизлар билан келиша олмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!