Куадрадо фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо Хитойнинг "Шанхай Шеньxуа" клуби билан музокаралар олиб бормоқда. 31 ёшли футболчининг трансферидан Турин клуби 15 млн евро ишлаб олиши мумкин.

Tecno

Колумбиялик футболчи 2016 йили "Челси"дан "Ювентус" сафига келиб қўшилган. Куадрадонинг амалдаги шартномаси 2020 йили ўз ниҳоясига етади.

У сўнгги мавсумда 18 та беллашувни ўтказиб, битта гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!