Кроос: "Ямалнинг кутилмаган паслари уни энг хавфли рақибга айлантиради"

  • 10 May 16:38
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг собиқ "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос сўнгги вақтларда футбол оламида шов-шувга сабаб бўлган "Барселона"нинг 17 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Tecno

Крооснинг таъкидлашича, Ямалга қарши ўйнаш ниҳоятда қийин, айниқса у ўз ўйин услубини ўзгартира бошлаганда бу янада мураккаблашди:

"Ламинга қарши ўйнаш жуда оғир. У дриблингда жуда кучли, унинг қанотдан марказга силжиб ҳужумни кутилмаган тарзда давом эттириш қобилияти уни мураккаб рақибга айлантиради. Ҳамма уни алдашини кутади, лекин у кўпинча энг кутилмаган вақтда пас беради. Бу эса уни ниҳоятда хавфли футболчига айлантиради," – деди Кроос The Touchline'га берган интервюсида.

Ямал жорий мавсумда "Барселона" сафида 51 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган ва 24 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt'нинг маълумотларига кўра, ҳужумчининг трансфер қиймати ҳозирда 180 миллион еврони ташкил қилади. Унинг клуб билан шартномаси эса 2026-йилгача мўлжалланган.

Comments

You must be logged in to commet!