Криштиану Роналду: Биз "Юнайтед"миз!

  • 6 декабрь, 2021, 19:58
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Эътиборлиси, бу "қизил иблислар" бошқарувига яқиндагина тайинланган Ральф Рангникнинг дебют учрашуви эди. Ғалабадан сўнг манчестерликлар етакчиси Криштиану Роналду ўз "Инстаграм" саҳифаси орқали пост қолдирди:

"Босқичма-босқич. Биз биргамиз, биз "Юнайтедмиз",-дея ёзиб қолдирди португалиялик ҳужумчи.

36 ёшли Роналду жорий мавсум барча турнирларда 18 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобида 12 гол ҳамда 2 ассистни ёздириб қўйди.

Маълумот учун, МЮ Рангникдан олдин вақтинчалик бош мураббий Майкл Кэррик қўл остида ҳам дастлабки беллашувда ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!