Коул Палмер яна олти ҳафта майдонга тушолмайди

CHERY AUTO

"Челси" ҳужумчиси Коул Палмер яна олти ҳафта майдонга тушолмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Энцо Мареска маълум қилди.

Tecno

"Мен адашган эканман — Палмер ноябрда майдонга қайтади деб ўйлагандим. Афсуски, унга яна камида олти ҳафта вақт керак бўлади. Биз уни имкон қадар ҳимоя қилмоқдамиз, аммо тиббий гуруҳ сеҳргар эмас. Умид қиламизки, олти ҳафта етарли бўлади", – дея жавоб бериб ўтди "аристократлар" мутахассиси.

Маълумот ўрнида, англиялик футболчи 20 сентябрдан бери сон атрофидаги жароҳати туфайли ўйинларда қатнашмаяпти. Бу мавсумда у АПЛда 3 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!