"Копа Америка". Колумбия Парагвайни қийинчилик билан таслим этди
"Копа Америка" "D" гуруҳидан ўрин олган Колумбия - Парагвай баҳси бўлиб ўтди. Унда номинал мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 
Дастлаб, Муньос ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Лерма мувозанатни тиклади. Энсисо эса 69-дақиқада орадаги фарқни қисқартирди. 
Илк турда ғалаба қозонган Колумбия ўз гуруҳида пешқадамга айланиб олди. Парагвай эса 0 очко билан сўнгги поғонани банд этиб турибди. 
 



Фикрлар