
Конте ва Кейн ўртасидаги муносабатлар қандай?
Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романо "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ва бош мураббий Антонио Конте ўзаро муносабатларини тиклаганини айтди.
"Харри Кейн ва Антонио Конте ўртасидаги муносабатлар ҳозир нисбатан яхшироқ. Конте жамоани қабул қилганида, у дарҳол Кейнга лойиҳасининг асосий қисми бўлишини айтди. У - дахлсиз футболчи. Бу клуб спорт директори Фабио Паратичи ҳар қандай ҳолатда ҳам Контени жамоага олиб келмоқчи бўлганининг асосий сабабларидан биридир”, - деб ёзади италиялик журналист.
"Тоттенхэм" 16 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. Айтиш керакки, коронавирус сабаб "шпорлар" иштирокидаги бир нечта учрашувлар қолдирилди.
Фикрлар