Конте қачон истеъфога чиқарилиши ва унинг ўрнини ким эгаллаши маълум!

  • 21 март, 2023, 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Антонио Конте тез орада "Тоттенхем"ни тарк этади. The Telegraph нашри хабарига кўра, Лондон клуби директорлар кенгаши раиси Даниэль Леви италиялик мутахассисни халқаро танаффус вақтида истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда. Аммо бу бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Tecno

Левини футболчиларни танқид қилганидан кейин ҳам Конте ўз футболчиларини бўлажак ўйинларга руҳлантира оладими ёки йўқми, деган савол ўйлантирмоқда.

Тахминларга кўра, Конте ишдан бўшатилса, Раян Мэйсон мавсум охиригача "Тоттенхэм" бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" 28 турдан кейин 49 очко билан АПЛда 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!