Конте Наингголанни "Интер"да олиб қолмоқчи

  • 23 Jun 00:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Интер" клуби янги бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Ража Наингголандан янги мавсумда ҳам фойдаланмоқчи.

Tecno

Calciomercato нашрининг хабар беришича 49 ёшли мутахассис раҳбариятнинг 31 ёшли футболчини трансферга қўйиш борасидаги фикрига қарши чиққан ва уни таркибда сақлаб қолиш истаги борлигини билдирган.

Маълумот учун, “нерадзуррилар” Наингголанни бундан бир йил муқаддам “Рома”дан 38 млн евро эвазига сотиб олишган эди. У ўтган мавсум 36та ўйинда иштирок этди ва 7та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!