
Конор Макгрегор ва Илия Топурия жанги ташкил этилса, ким ғолиб бўлади? Арман Царукян жавоб берди
Таниқли UFC жангчиси Арман Царукян ирландиялик Конор Макгрегор ва енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия ўртасида жанг ташкил этилса, ким ғалаба қозонишини айтди.
"Ўйлашимча, пик формасидаги Макгрегор ҳозирги Илияни мағлуб этган бўларди. Чунки Конор формасининг энг чўққисида ҳеч қандай зарбани ўтказиб юбормасди ҳамда ўзи жуда кучли зарба йўлларди", - деди Царукян "Global Reality" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор "UFC 264" турнирида Дастин Порьедан 1-раундда техник нокаутга учраган эди.
Фикрлар