Коман "Бавария"да қолмоқчи

  • 18 Feb 21:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ярим ҳимоячиси Кингсли Коман Мюнхенда қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли франциялик футболчига "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқиш бор. "Қизил иблислар" унга йилига 14,4 миллион евро маош беришга тайёр. Аммо Коман жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. Ўз навбатида "Бавария" раҳбаряти ҳам таркибнинг етакчи аъзосини йўқотишни хоҳламаяпти.

Кингсли Коман жорий мавсум "Бавария"да 24 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!