КЛ саралаш босқичи. "Истанбул Башакшехир" минимал ҳисобда зафар қучди. Шомуродов эса захирадан майдонга тушди

CHERY AUTO

Конференциялар лигаси саралаш босқичидан ўрин олган "Черно море" - "Истанбул Башакшехир" клуби ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Мазкур тўқнашувда Туркия клуби минимал 0:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Мухлислар биринчи бўлимда гол кўришмади. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Омер Али Шахинер ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди.

Tecno

73-дақиқада эса Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди.

Шу орқали, ҳамюртимиз янги клубидаги расмий дебют учрашувида иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!