Кьеллини: "Италиядаги бошқарув муаммоси АПЛ ва Ла Лигада ҳам бор"

CHERY AUTO

Италия терма жамоаси ва "Ювентус"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда клубнинг футбол стратегиялари директори бўлиб ишлаётган Жоржо Кьеллини Италия футболидаги бошқарув муаммолари ҳақида фикр билдирди:

Tecno

Италия футболида бошқарув кўникмалари етишмайдими?

"Ҳа, лекин бундан фақат Италия эмас, бошқа давлатлар ҳам азият чекяпти. Биз ўз жамоаларимизни жуда қаттиқ танқид қиламиз, лекин чет элда ҳам вазият унчалик яхши эмас. У ерда ҳам кўп ҳолларда фақат ўтмишдаги тўғри қарорлар ёки энг ёмон вазиятдан чиқиш тажрибаси эвазига омадли кўринишади.

Мен бу ерда Испания ёки Англияни назарда тутяпман. У ерларда ҳам муаммолар бор ва бу кўзга кўринади. Масалан, "Барселона"даги вазиятни олайлик – бу жамоа жаҳон даражасидаги бренд бўлса-да, уларнинг бошқаруви унчалик юқори савияда эканини кўрсатмайди. Агар ўтмишда хато қилмаганларида, бунчалик оғир ҳолатга тушмасди. Ҳатто телевидение ҳуқуқлари орқали катта таъсирга эга бўлган Англия Премьер-лигасида ҳам молиявий муаммолар бор. Бу, эҳтимол, айрим бошқарув хатолари билан боғлиқ.

Шунинг учун бу масалада биз бошқалардан анча ёмонмиз, деб бўлмайди. Албатта, халқаро майдондаги мавқеимиз тушаётгани аниқ. Бу эса Италия футболи рақобатбардошлигини йўқотишига ва натижада бутун тизимнинг сўниб боришига олиб келиши мумкин. Агар менда аниқ режа бор, десам – бу манманлик ва ёлғон бўларди. Лекин биз бу муаммога қарши курашишга ҳаракат қиляпмиз" - дея таъриф бериб ўтди италиялик собиқ фулбек. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!