Каванига Бразилиянинг 3 та клубидан таклиф бор

  • 4 апрель, 2020, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Каванининг агенти Уолтер Гульельмоне мижозига Бразилия клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида маълум қилди.

Tecno

Унинг сўзларига кўра, 33 ёшли уругвайлик футболчига «Фламенго», «Палмейрас» ва «Интернасьонал» клублари таклиф билдиришмоқда.

Бундан аввалроқ, Каванига “Наполи”дан ҳам таклиф бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, агент бу хабарларни инкор этди.

Каванининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги клубига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!