Катта трансфер ҳал бўлди

  • 15 июнь, 2022, 19:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Бавария” сенегаллик ҳужумчи Сади Манени қўлга киритишга жуда яқин турибди.

Bild нашрининг хабар беришича, мюнхенликлар ҳужумчи трансфери бўйича “Ливерпуль”га учинчи таклифини тайёрлаб қўйди ва бу гал Бундеслига чемпиони 30 ёшли футболчи учун Англия клубига бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 39 миллион фунт тўлашга қарор қилди.

Аслида бу бир йиллик шартномаси қолган ўйинчи учун жуда яхши сумма ҳисобланади.

Садио Маненинг ўзи “Бавария” мутасаддилари билан уч йиллик шартнома бўйича келишиб олди. “Ливерпуль” хўжайинларининг сенегаллик футболчининг Мюнхенга кетиш истагидан хабари бор.

Юрген Клопп жамоаси яқинда “Бенфика” тўпурари Дарвин Нуньесни харид қилди ва бу боис, Манени ортиқ ушлаб қолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!