
Касильяс: "Винисиус жамоада қолиши керак"
"Реал Мадрид" ва Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс Саудия Арабистони клубларининг "қаймоқранглилар" қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорга қизиқиши ҳақидаги хабарларга изоҳ билдирди.
- "Реал" мухлиси сифатида Винисиуснинг Мадридда қолишини хоҳлардим. У келганидан сўнг барчаси ўзгарди. Дастлаб, Вини кулги ва масхаралар остида бўлди. Энди эса у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Умид қиламанки, у шундай бўлиб қолади.
Винисиус, Мбаппе ва Беллингем - бу клубнинг уч устуни. Улар фақатгина ўйнашни давом эттиришлари ва "Реал"ни чўққига олиб чиқишлари керак, - деди собиқ посбон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Саудия Арабистони клублари Винисиусни 350 миллион евро эвазига сотиб олишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Фикрлар