Каратэ WKF. Спортчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

CHERY AUTO

Жорий йилнинг ноябр ойида Мисрнинг Қоҳира шаҳрида спортнинг каратэ WKF тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақада 7 нафар юртдошларимиз ғолиблик учун баҳсга киради.

Tecno

Мусобақада терма жамоа бош мураббийи Сулаймон Юсупов бошчилигида қуйидаги рўйхатдаги спортчилар иштирок этади:

1. Алимардонова Гулшан (-50кг)
2. Отабоева Севинч (-61кг)
3. Ҳакимжонова Моҳларойим (+68кг)
4. Тўрахонов Меҳриддин (-60кг)
5. Рашидов Абдулҳваҳоб (-67кг)
6. Муҳаммадиев Қувончбек (-75кг)
7. Намозов Шуҳратжон (-84кг)

Бу ҳақда Ўзбекистон Каратэ WKF ассоциацияси хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!