Капелло икки италиялик мураббийни мақтади

  • 26 сентябрь, 19:11
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

28 сентябр куни Италия А Сериясининг 5-туридан ўрин олган "Милан" ва "Наполи" учрашув бўлиб ўтади. Турнинг марказий учрашувдан олдин Италия терма жамоаси собиқ мураббийи Фабио Капелло Аллегри ва Антонио Контенинг устун томонлари ҳақида гапириб ўтди.

Tecno

"Макс ва Антонио бугунги кунда Италиянинг энг зўр икки мураббийи. Аллегри А Сериянинг амалдаги мураббийлари орасида энг кўп лига кубокини қўлга киритган, Конте эса АПЛни ҳам забт этишга эришди. Менга доимо энг яхшилари ғалаба қозонади, деб ўргатишган. Бу икки мураббийнинг асосий афзаллиги уларда аниқ ғоялар мавжудлигида. Конте ҳам, Аллегри ҳам ҳар доим ўз  жамоаларини тўлиқ назорат қилади, бироқ қатъий белгиланган схемаларга қаттиқ боғланиб қолмайди. Иккаласи ҳам мослашувчан бўлишни ва мавжуд таркиб билан ўйнай олишни билади. Уларда футболчиларга кўникма бериш ва кучини тўғри баҳолаш ҳусусиятлари бор",- деди "Милан" ва "Реал" жамоалари собиқ бош мураббийи.

Маълумот учун, "Милан" ва "Наполи" жамоалари ўртасидаги учрашув 28 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!