Каннаваронинг штаби "Пахтакор" машғулотларига борди
"Пахтакор" жамоаси Суперлига 26-тури доирасида "Хоразм"га қарши учрашув учун тайёргарликни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларнинг ҳолатини ўрганиб бориш мақсадида клублар машғулотларини кузатиб боришмоқда. Бугун мураббийлар “Пахтакор” клуби машғулотларида бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро ва штаби 25-турда "Насаф" - "Қўқон-1912", "Машъал" - "Хоразм", "Динамо" - "Бухоро" ва "Пахтакор" - "Қизилқум" беллашувларини бевосита стадиондан кузатиб борди.



Фикрлар