Камару Усман: "Энди машғулотларга киришамиз"

  • 12 октябрь, 2023, 22:07
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Ярим ўрта вазн тоифаси собиқ UFC чемпиони Камару Усман Ҳамзат Чимаев билан жанги олдидан мухлисларга мурожаат қилди.

"Келинг, энди ишга киришайлик ва машғулотларни бошлайлик", - деди Усман.

Эслатиб ўтамиз, Камару Усман UFC 294 турнирига 11 кун қолганида Ҳамзат Чимаев билан жанг қиладиган бўлди. Ундан аввалроқ доғистонлик билан Пауло Коста октагонга чиқиши режалаштирилганди. Бироқ бразилиялик тирсагидан операция қилиниб, сафдан чиққанди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!