
Кафу: "Рафинья "Олтин тўп"га муносиб"
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Кафу "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафиньяни "Олтин тўп" учун асосий даъвогар деб ҳисобламоқда.
"Рафинья аллақачон "Олтин тўп"га муносиб эди. Бу мавсумда эса бу янада яққол кўринмоқда. У нафақат Ла Лигада, балки Чемпионлар лигасида ҳам ажойиб ўйнамоқда" – дея таъриф бериб ўтди Кафу.
Эслатиб ўтамиз, Рафинья жорий мавсум Ла Лигада 30 ўйинда 15 та гол ва 9 та голли узатма қайд этган. Чемпионлар Лигасида эса 12 ўйинда 12 та гол ва 7 та ассистга эга.
Фикрлар