Жорж Cент-Пьер: "Белал Муҳаммад ва Жек Делла Маддалена жангида фаворит йўқ!"

  • 28 апрель, 17:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

UFC собиқ чемпиони Жорж Cент-Пьер ярим ўрта вазнда амалдаги чемпион Белал Муҳаммад ва камарга даъвогар Жек Делла Маддалена жанги ҳақида гапирди.

"Ҳали ҳеч ким Белални сабмишн орқали енгани йўқ. У жуда агрессив услубга эга ва доимо рақибга босим ўтказган ҳолда ҳаракат қилади. Шунингдек, жанг динамикасини ҳам яхши ўзгартира олади. Бу унинг асосий устунлиги. Маддалена эса жуда кучлии зарбага эга. Натижа қандай бўлиишини билмайман. Бу ерда фаворит йўқ. Шунинг учун бу тўқнашув жуда қизиқарли ўтиши аниқ"  - деди Cент-Пьер.

Эслатиб ўтамиз, Белал Муҳаммад ва Жек Делла Маддалена жанги 11 май куни "UFC 315" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!