Жон Жонс ва Том Аспиналл ўзаро жанг қилади. Дана Уайт буни тасдиқлади

  • 27 апрель, 15:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Канзас-Ситидаги (АҚШ) "UFC on ESPN 66" турниридан кейинги матбуот анжуманида UFC президенти Дана Уайт оғир вазн тоифасидаги Том Аспиналл ва Жон Жонс қарама-қаршилиги ҳақида гапириб ўтди.

"Жонс ҳамда Аспиналл ўртасидаги жанг бу йил албатта бўлади. Баҳс санаси ва жойини тез орада эълон қиламиз" - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз,  "UFC on ESPN 66" турнирининг асосий тўқнашувида ирландиялик Иан Гарри ҳакамларнинг якдил қарори билан бразилиялик Карлос Пратес устидан ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!