Жоау Фелиш: "У таркибда бўладими, йўқми, тактикамиз бир хил"

  • 09 Dec 22:03
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси футболчиси Жоау Фелиш жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида:

Tecno

"Барчага, айниқса, ОАВга айтмоқчиман: Португалия бу мундиалда ажойиб иштирок этмоқда. Жамоамиз анчадан бери ярим финалга чиқа олмаяпти. Бир-биримиз билан аҳил-иноқ бўлишимиз, жамоадаги муҳитни бузмаслигимизиз керак.

Ўйинларимиз орасида ғалабаларимиз ҳам бор, омадсизликка учраганларимиз ҳам бор. Бу фақат Роналду майдонда бор ёки йўқлигига боғлиқ эмас. Таркибда Роналду бўлмаса ҳам тактикамиз бир хил. Шуниси аниқки, унда бошқаларда йўқ хусусиятлар бор ва у ҳақиқий етакчи",- деди 23 ёшли португалиялик.

Эслатиб ўтамиз, Сантуш шогирдлари чорак финалда Испаниядан кучли эканини исботлаган Марокаш терма жамоаси билан бахс олиб боради. Учрашув 10 декабрь соат 20:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!