Жиддий касалликка чалинган "Бавария" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди

  • 03 Feb 16:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис жароҳати туфайли узоқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда. 

Январь ойида 21 ёшли футболчига коронавирус юқтирганидан сўнг енгил миокардит, яъни юрак мушагининг яллиғланиши ташхиси қўйилганди. 

Ўшанда, мураббий Юлиан Нагельсманн миокардитга Covid-19 сабаб бўлганми ёки йўқми, бу ҳақда аниқ бир маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида гапирганди. 

Айрим хабарларга кўра, Дэвис апрелгача ёки ундан ҳам узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!