
Жеррард: "Моуриньо даврида "Реал" мени ҳақиқатдан ҳам сотиб олмоқчи бўлган"
Англиянинг афсонавий футболчиси Стивен Жеррард ўз вақтида "Реал Мадрид" уни трансфер қилишга уринганини эслади.
"Агар "Ливерпуль" мухлиси сифатида фикр билдирмасам, ўйлайманки, ҳар қандай футболчига "Барселона" ёки "Реал Мадрид" таклиф билан чиқса, албатта, уларга қараб қолади. Буни ҳозир "Ливерпуль" шляпасини ечган ҳолда айтяпман.
"Реал" менга Жозе Моуриньо бошқаруви даврида жиддий тарзда қизиққанди. Ростини айтсам, мен ҳам ўшанда бу таклифга эътибор қаратганман. Бу ҳолат "Челси"даги воқеадек катта шов-шувга айланмади, чунки ҳаммаси тез тугаган — вақт мос келмаган ва мендан талаб қилинган шартлар мен учун қулай бўлмаган.
Лекин бу таклиф менинг диққатимни жалб қилганди. Фарқи йўқ — сен "Манчестер Юнайтед" мухлисими ёки йўқми, "Реал" ва "Барселона" — бу икки улкан клуб. Улар сени чақирса, ким бўлишингдан қатъи назар, сен уларга қарайсан. Акс ҳолда, сен одам эмас экансан", — деди Жеррард Рио Фердинанд билан интервьюсида.
Фикрлар