ЖЧ-2022. АҚШ Европа жамоаларига қарши ёмон натижа қайд этмоқда. Серия 1950 йилдан бери давом этяпти

  • 22 Nov 14:21
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган беллашувда "Б" гуруҳи аъзолари АҚШ ҳамда Уэльс 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Tecno

Бу орқали америкаликлар мундиалларда Европа жамоаларига қарши кечган 10-ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. Улар сўнгги бор 1950 йилги чемпионатда Англияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Бу вақт оралиғида океанорти вакиллари 5 бор дуранг ўйнаб, 5 марта имкониятни бой берган. Қолаверса, АҚШ Жаҳон чемпионати доирасидаги Европа жамоаларига қарши сўнгги 18 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қололмаган.

Грегг Берхалтер шогирдлари кейинги беллашувни Англияга қарши ўтказади. 

Comments

You must be logged in to commet!