ЖЧ-2022. Англия сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Рэшфорддан дубль

  • 30 Nov 01:55
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати 3-тури доирасидаги Уэльс - Англия учрашуви ниҳоясига етди. Унда номинал меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Биринчи бўлимда томонлар дарвозаларга йўл топа олмади, аммо иккинчи тайм бошида "уч шерлар" Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси эвазига ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Фил Фоден орадаги фарқни оширди. Маркуснинг ўзи 68-дақиқада дублни расмийлаштириб, инглизларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, Саутгейт шогирдлари очколари сонини 7 тага етказиб олди ва пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди. Сўнгги поғонадаги Уэльс 1 очко жамғарган.

Comments

You must be logged in to commet!