Жаҳон чемпионати олдидан Эрон терма жамоасида жиддий йўқотиш бор

  • 7 октябрь, 2022, 07:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Леверкузеннинг "Байер" ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сердар Азмун оёғидан жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.

Tecno

27 ёшли эронлик футболчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Порту"га (0:2) қарши ўйин олдидан машғулот пайтида сон қисмини шикастлаб олган.

Футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтган. Дастлабки текширувларга кўра, Сердар 6-8 ҳафта ичида майдонга қайтиши мумкин. Шу боис, у катта эҳтимол билан ноябрда Қатарда бошланадиган жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатаб ўтамиз, мусобақа 20 ноябрдан 18 декабргача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!