"Истиқлол" - АГМК: Ҳисоб қисқарди! (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Осиё Чемпионлар лигаси А гуруҳи 6-тури доирасида Олмалиқнинг АГМК клуби Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. Уни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+4'

Учрашув якунланди! АГМК сўнгги турни ғалаба билан якунлади. Эътиборингиз учун раҳмат!
 - 90+1'

Ботирали Эргашев сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
 - 90+'

Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
 - 87'

ГОООООООООЛЛЛ!!! Соиров пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни қисқартирди! 1:2!
 - 86'

Пенальти! АГМК дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди!
 - 85'
АГМК сўнгги дақиқаларни ҳимояланиш билан ўтказмоқда.
 - 79'

ГОООООООООООООООООООЛЛЛ! Жокич! Тошматовнинг узатмасидан кейин Жокич дарвоза тўрини ишғол қилди! 0:2!
 - 76'

Бурчак тўпидан унумли фойдалана олишмади. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.
 - 74'
Ўнг қанот ҳозирча фаол. Голдан сўнг фаоллик янада ошди.
 - 71'

АГМКда ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Сулаймонов ўйинни давом эттирадиган бўлди.
 - 69'
Вакилларимиз катта куч билан ҳужумда ўйнамоқда. Дарвозабондан қайтган тўпни тепган Жокичнинг зарбасини ҳимоячи чизиқ олдидан қайтариб юборди!
 - 67'

ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Комиловнинг узатмасини Полвонов боши билан голга айлантирди! Ҳисоб очилди! 0-1!
 - 66'
Рақибларимизнинг қанотдан уюштирилган ҳужумига аниқлик етишмади.
 - 64'
Устунлик мутлақ АГМК томонда.
 - 62'

АГМКда навбатдаги ўзгариш: Фортеснинг ўрнига Тошматов майдонга тушди.
 - 60'

Турсунов ўрнига Жўраев тушди. Майдон маркази кучайтирилмоқда.
 - 59'
Майдон марказида вакилимизга нисбатан фол ишлатилди.
 - 58'
Ҳакам қарорлар қабул қилишда айрим камчиликларга йўл қўймоқда.
 - 56'
Гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди, бироқ рақибларимизнинг зарбаларига аниқлик етишмади.
 - 55'

Раҳмонов қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
 - 54'

Ҳа айтганча, АГМК таркибида 2 ўзгариш юз берган: Шоҳрух Гадоев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров, Миржамол Қосимов ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди.
 - 54'

Бурчак тўпидан сўнг хавфли ҳужум юзага келмади.
 - 53'
Чап қанотдан уюштирилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди.
 - 51'
Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда.
 - 50'
Умумий узатмалар сони: 141 - 265! АГМК - "Барса" тактика!
 - 49'
Қанотдан узатилган тўпни Фортес дарвозага тўғирлай олмади.
 - 47'
Иккинчи бўлим ҳам АГМКнинг устунлигида бошланди.
 - 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
 - 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
 - 45+1'

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
 - 45+'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
 - 44'

Фортеснинг узатмасидан сўнг тўп бош билан дарвозага жойланди, бироқ ҳакам гол бўлгунга қадар вазиятда фол бўлган деб топди ва у инобатга олинмади.
 - 44'

Қанотдан тўп ичкарига узатилди, рикошетдан сўнги бурчак зарбаси ишлаб олинди.
 - 42'
"Истиқлол" ўз майдонида ҳимояланишдан чарчамади.
 - 40'
"Истиқлол" параллел ўйин натижасига қараб иш тутаётганга ўхшайди.
 - 39'
Майдон марказида АГМК аъзоси фол ишлатди. Тўп "Истиқлол"га қайтди.
 - 38'
АГМК прессинг эвазига ҳимоядан чиқиб кетяпти. Яхши тактика.
 - 37'
Чап қанотдан тожиклар уюштирган ҳужум кучсиз зарби билан якунланди, Эргашев тўпни ўйинга киритди.
 - 35'
Олмалиқликларнинг қатор позицион ҳужумларини рақиб ҳимояси бартараф этмоқда.
 - 33'
Паслар сони 100-165! Устунлик кўп томонлама АГМКда.
 - 32'
Бурчакка яқин нуқтадан Қосимов жарима узатмасини амалга оширди, Раҳмоновнинг зарбасига эса аниқлик етишмади.
 - 31'
Позицион ҳужумимиз давом этмоқда.
 - 30'

Гадоев бу сафар ҳам воқеалар ривожидан илдамлаб кетишди.
 - 29'

Вакилимизга нисбатан жиддий фол ишлатгани боис тожикистонликлар аъзоси Шаҳрам Сулейманов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
 - 28'
"Истиқлол" майдон марказидан туриб позицион ҳужум уюштирмоқда.
 - 26'
Ўйин темпи юқори. Жамоалар тўп учун курашмоқда.
 - 25'

Ажойиб ҳужум ташкил этилаётган жараёнда Шоҳрух Гадоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
 - 23'

Элвин Фортес Касьяннинг узатмасини боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ бу ҳолатда офсайд ҳам бор экан.
 - 22'
Рақибнинг ҳужуми Эргашевнинг тезкорлик билан чиқиб келиши сабабли якунланди.
 - 21'
Гадоев тўпни ичкарига узатиб беролмади. Хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди.
 - 20'
"Истиқлол" тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишди.
 - 18'
Ҳали яққол голли эпизодлар бўлмади. Ҳозирча ҳисоб 0:0, ўйинга мос ҳисоб. Зарбалар статистикаси 2:2.
 - 17'

Миржамол Қосимов бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ноаниқ уриниш.
 - 16'
Рикошетли зарбадан сўнг яна бир бор бурчак тўпи ишлаб олинди.
 - 15'

Элвин Фортес бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, Раҳмоновнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
 - 14'
Позицион ҳужумимиз давом этмоқда. Турсуновнинг узатмасини ҳимоячи аутга чиқариб юборди.
 - 13'
Паслар сони ва аниқлик кўрсаткичи АГМКда юқори.
 - 12'
Қарши ҳужумга ўтиб кета олмадик. Рақибнинг босими юқори.
 - 11'
"Истиқлол"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми кросснинг ўта кучлилиги сабаб якунланмай қолди. Ботирали Эргашев тўпни ўйинга киритади.
 - 9'
Майдон марказида 2 вакилимиз рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Жарима тўпи.
 - 8'
Гадоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
 - 6'

Манучеҳр Сафаров ҳамда Санжар Турсунов тўқнашиб кетишди. Турсуновнинг қўли қайрилиб кетганга ўхшади.
 - 5'
Элвин Фортеснинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
 - 4'
Чап қанотдан позицион ҳужум уюштиришда давом этмоқдамиз.
 - 3'
Майдон марказидан тўп учун кураш. Рақибларимиз аут ишлаб олишди.
 - 2'
Илк дақиқадан "Истиқлол" уюштирган ҳужум муваффақиятсиз якунланди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади.
 - 1'

Ҳакам хуштаги янгради ва учрашув бошланди!
 - 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.
 - 0'
Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Стадион ўйинни қабул қилишга шай!
 - 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Осиё Чемпионлар Лигасининг А гуруҳидан ўрин олган 6-тур учрашуви бўлиб ўтади. Олмалиқнинг АГМК Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан баҳсга киришади.
 



Фикрлар