
Истеъдодли ёш футболчи ҳаётдан кўз юмди
Франциянинг “Жёнесс Вилльнавэз” клубининг 14 ёшли тарбияланувчиси учрашув пайтида олган жароҳати туфайли ҳаётдан кўз юмди.
RMC Sport нашрининг ёзишича, 14 ёшли футболчи “Стад Борделе” жамоаси ўйинчиси билан тўқнашиб кетган. Шундан кейин у кўкрак қафасидаги оғриқдан шикоят қилиб, ҳушини йўқотган.
Шикастланган футболчини Бордо шаҳридаги шифохонага етказишди. Бола кома тушиб қолди ва юраги уришдан тўхтади.
Шифокорлар уни ҳаётган қайтариш учун бир неча бор жарроҳлик амалиётини ҳам ўзтказди. Бироқ ёш ўйинчини қутқаришнинг имкони бўлмади.
- 14 ёшли футболчимизнинг ўлимини қалбимиз парчаланган ҳолатда эълон қилишга мажбурмиз. Тўғри сўзларни топиб гапиришга тил ожиз. Фақат сукут ва кўз ёши..., - дейилади клубнинг расмий баёнотида.
France Bleu нашрининг аниқлик киритишича, ёш ўйинчининг тўқнашув вақтида жигари ёрилиб кетган ва ички қон кетиш юз берган.
Фикрлар