Исроил Мадримовга енгилган боксчи 8 ойдан сўнг рингга қайтади

  • 11 Sep 17:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO
29 ёшли биринчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар, россиялик Магомед Қурбонов рингга қайтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида RCC Boxing Promotions компанияси бош директори Герман Титов Match TV телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. “Мусобақа 30 ноябрь куни Екатеринбургда ўтказилиши режалаштирилган. Академияда ўтказилишига қарамай, бу жуда катта турнир бўлиши керак. Катта эҳтимол билан асосий жангда Магомед Қурбоновнинг қайтиши бўлади”, - деди Титов. Эслатиб ўтамиз, Қурбонов(25-1, 13 KO)нинг сўнгги жанги шу йилнинг март ойида бўлиб ўтган бўлиб, унда боксчи фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб, бешинчи ҳамюртимиз Исроил Мадримов(10-1-1, 7 KO)га техник нокаут эвазига ютқазган эди.

Comments

You must be logged in to commet!