Исроил Мадримов ва Виржил Ортис матбуот анжуманида нималар деди?

  • 21 Feb 14:36
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, эртага Саудия Арабистонида катта бокс кечаси бўлиб ўтади. Бугун мазкур оқшомга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда ҳамюртимиз Исроил Мадримов ва унинг рақиби Виржил Ортис ҳам иштирок этиб, баҳс олдидан ўз фикрларини билдиришди.

Tecno

Исроил Мадримов:
- Фаолиятимнинг бошиданоқ катта жангларга интилдим. "Riyadh Season" учун Турки Аль аш-Шейхга раҳмат. Олдинда яна катта тўқнашув кутиб турибди. Иншооллоҳ, ажойиб жанг ўтказиб, бокс мухлисларига ўз маҳоратимни кўрсатаман.

Виржил Ортис:
- Кўп гапирмоқчи эмасман. Менимча, бизнинг жангимиз кечанинг энг яхши жанги мақомини олади. Бундай ажойиб бокс кечасида иштирок этиш мен учун шараф ва мен имкониятимни қўлдан бой бермайман.

Эслатиб ўтамиз, жанглар Ўзбекистон вақти билан эртага, 19:30 да старт олиши режалаштирилган.

Comments

You must be logged in to commet!