Иньяки Уильямс: “Никога босим кучли бўлди, лекин у тўғри қарор қабул қилди”

CHERY AUTO

"Атлетик" клуби ҳужумчиси Иньяки Уильямс укаси Нико Уильямсга ёзда "Барселона" билан боғлиқ миш-мишлар ортидан қилинган босим ҳақида гапирди. Нико яқинда "Атлетик" билан 2035 йилгача амал қиладиган узоқ муддатли шартнома имзолаганди.

Tecno

"Биз футбол олами қандай ишлашини биламиз. Улар медиа орқали мухлисларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилишди. Улар бундай босим натижа беради, деб ўйлашди.

"Атлетик"да кимнидир таклиф қилмоқчи бўлсак, биз бунга тинчлик билан ёндашамиз. Ўша пайтдаги ташқи шов-шув эса кўп зарар етказди ва кўп нарсани бузди. Тарқалган маълумотларнинг кўпи ёлғон эди.

Аслида укам қарорига деярли келиб бўлганди, лекин 2035 йилгача тузиладиган шартнома бу шунчаки бир кечада эълон қилиниши мумкин бўлган нарса эмас. Нико икки марта вандализм қурбонига айланди — аввал унинг сурати туширилган девор расмини бузишди, кейин эса машинасининг ойнасини синдиришди. Бу ҳақда ҳеч ким билмайди, фақат уйда диванда ўтириб: “Нима учун бундай қилдинг?” дейиш осон. Укамнинг азият чекаётганини кўриш оғир эди" — дея жавоб бериб ўтди ганалик форвард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!