"Интер" ва "Ланс" ярим ҳимоячи трансфери бўйича келушвга эришди
"Интер" Франция U21 терма жамоаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқда.
"Sky Sport" нашрининг хабар беришича, Милан клуби "Ланс" билан Анди Диуф трансферини келишиб олди. Футболчининг ўзи "нерадзуррилар" сафига қўшилишга рози бўлган, келишув яқин соатлар ичида якунланади.
Италияликлар 22 ёшли футболчи учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 25 миллион евро тўлашади. Маълумотларга кўра, Диуф бугун Миланга етиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Анди Лига 1нинг ўтган мавсумида 34 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.



Фикрлар