"Интер" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди

  • 5 декабрь, 2024, 11:03
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Виктор Линделёф катта эҳтимол кейинги мавсумини бошқа жамоада ўтказади. Швециялик футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди ва "қизил иблислар" раҳбарияти унга янги шартнома таклиф этмоқчи эмас.

"Transfer News Live" нашрининг хабар беришича, 30 ёшли ҳимоячига Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" Викторни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Линделёф 2017 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келмоқда. Умумий ҳисобда марказий ҳимоячи "қизил иблислар" сафида 266 та ўйинда майдонга тушди, жорий мавсумда эса 7 та ўйинда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!