"Интер" Жеконинг трансфери бўйича келишувга эришди

  • 26 июнь, 2019, 09:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг клуби "Рома" форварди Эдин Жеко янги мавсумни "Интер"да бошлаши мумкин.

Tecno

GianlucaDiMarzio.com нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 33 ёшли босниялик футболчининг трансфери масаласини деярли ҳал қилиб бўлишган. Ушбу трансфер ортидан “бўрилар” 10 млн евро ишлаб олишади ва “Интер”нинг ёш ҳужумчиси Эдуардо Верганини ўз сафига қўшиб олишади.

Маълумотларга қараганда Жеко жорий ой якунигача “Интер” футболчиси сифатида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Жеко ўтган мавсум “Рома” сафида 40та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол ҳамда 11та голли узатмага ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!