"Интер" жароҳат олган Лукакуни яна бир мавсум олиб қолмоқчи

  • 20 сентябрь, 2022, 00:10
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Италиянинг "La Gazetta dello Sport" нашрининг ҳабар беришича, “Интер” Ромелу Лукакуни яна бир мавсум ижарага олмоқчи ва иккала клуб ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Италия жамоаси қўшимча бир йил учун 8 миллион евро бермоқчи. Футболчи ёзги трансферлар ойнасида 1 мавсум ижара асосида "нерадзуррилар" сафига қўшилганди.

Лукаку жорий мавсумда жами 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Айни дамда у жароҳатда бўлиб, учрашувларда қатнаша олмаяпти.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!