Шаҳобиддин Зоиров реваншда ҳам мағлубиятга учради

  • 12 Dec 20:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 6 декабрь куни таниқли боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров "IBA Champions Night 13" оқшомида венесуэлалик Йоэль Финолга қарши жанг ўтказган эди.

Tecno

Ўша тўқнашувда ҳамюртимиз рақибидан фаолроқ ҳаракат қилганига қарамай, якунда ҳакамлар ғолибликни Венесуэла вакилига тақдим этишганди.

Баҳс натижаси эса кўплаб эътирозларга сабаб бўлгани боис IBA раҳбари - Умар Кремлёвнинг шахсан ўзи ушбу масала билан шуғулланишини маълум қилганди.

Ваниҳоят, бугун барчаси ҳал этилиши керак эди.

Бироқ бироз аввал "IBA Champions Night" оқшомида рингга кўтарилган Зоиров очколар бўйича Йоэль Финолдан яна мағлубиятга учради. Вакилимиз фаолроқ ҳаракат қилганига қарамай, ҳакамлар негадир венесуэлалик чарм қўлқоп устасини ғолиб, деб топди. 

Comments

You must be logged in to commet!