"Интер" ҳимоячиси АПЛ клубларини рад этди

  • 27 Jul 16:36
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" жамоаси марказий ҳимоячиси Янн-Аурель Биссек яқин вақт ичида Англия Премьер-лигасининг бир нечта клубларидан таклиф олган, аммо барчасини рад этган. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто хабар берди.

Tecno

24 ёшли футболчи "нерразуррилар" сафида қолиш ва Кристиан Киву бошқараётган жамоада ўзини намоён қилишни истайди. Шунингдек, Биссек келаси йил бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси сафида қатнашишни орзу қилмоқда.

У ўтган мавсумда "Интер" учун 46 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма билан жамоасига ёрдам берди. Transfermarkt портали эса фулбекнинг нархини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!