
"Интер" Гётцега қизиқмоқда
Миланнинг "Интер" клуби "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Марио Гётцега жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 27 германиялик футболчига ёзги трансферлар давридаёқ қизиқиш билдирган, бироқ расмий таклиф юборишмаган. Улар қишки трансферлар даврида яна ушбу мавзуга қайтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Гётце “Боруссия” Дортмундда 2010-2013 ҳамда 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу давр мобайнида жами 200та ўйинда майдонга тушди ва 42та гол ҳамда 60та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар