"Интер" - "Парма": Матнли трансляция
Италия А Серияси тури доирасида "Интер" "Парма"ни қабул қилади. Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+5'

Ўйин якунланди.
 - 90+2'

ГОООЛ! Перишич, жаримадан узатиб берилган пасни гол билан якунлади.
 - 74'

Пармада иккита ўзгариш. Куртич ўрнига Зом, Жервиньо ўринга Сиприен майдонга тушди.
 - 68'

Интерда ўзгариш. Дармиан ўрнини Пинамонти тўлдирди.
 - 66'

Эътироз учун Раноккия сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
 - 66'
Перишичга нисбатан қўполлик ишлатилди. Интер футболчилари эътироз билдирмоқда.
 - 64'

ГОООЛ! Брозович узоқдан зарба йўллаб, Сепе дарвозасини ишғол қилди.
 - 62'

ГОООЛ! Жервиньо дарвозабон билан яккама якка дуэлни гол билан якунлади.
 - 61'
Дармиан қанотида фаоллик кўрсатди, аммо Лаутаро уни тушунмади.
 - 59'

Интерда ўзгариш. Гальярдини ўрнини Брозовичга бўшатиб берди.
 - 59'

Интерда ўзраниш. Эриксен ўрнига Видаль майдонга тушди.
 - 53'

Де Врей офсайддан гол киритди. Хакам ВАР кўрганидан сўнг, ўз қарорини тасдиқлаб олди.
 - 46'

ГООЛ! Эрнанидан пасни қабул қилиб олган Жервиньо дарвозани ишғол қилди.
 - 46'

Парма ўйинни ўзгариш билан бошлайди. Андреас Корнелиус ўрнига Роберто Инглезе майдонга тушди.
 - 46'

Иккинчи тайм бошланди
 - 45+2'

 - 45+2'
Биринчи тайм якунланди.
 - 45+2'
Интер ҳужумда, бироқ Парма тартибли ҳимояланмоқда.
 - 45'

Биринчи таймга икки дақиқа қўшиб берлди.
 - 40'

Барелла ва Пеццелла тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ердам кўрсатилди.
 - 39'
Эрнанин тўпни ўйинга киритди, ҳимояга ердамга келган Лаутаро ҳужумни қайтарди.
 - 39'
Пармада яхши имконият. Барелла жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди.
 - 37'
Парма рақиб ҳимоячисини ериб киришга қийналмоқда.
 - 36'

Интер бурчакдан тўпни ўйинга киритди, аммо ҳимоячилар ўз ўрнида.
 - 33'
Галярдини яқин масофадан жуда ноаниқ зарба берди.
 - 30'

 - 28'
Коларов узоқдан зарба йўллади, бироқ ноаник.
 - 27'

Эриксен узататган пасни Перишич зарбага айлантира олмади.
 - 26'
Эриксен Лаутарони тўп билан таъминлади, бироқ Лаутаро қўлай имкониятни қўлга киритди. Интер бурчак тўпи тепади.
 - 25'
Жарима зарбасини Коларов ўйинга киритди, бироқ тўпни дарвозабон ушлаб олди.
 - 24'

Хакимига қарши Эрнани қўпол ўйнади. Рефере Эрнани сариқ карточка билан огоҳлантирди.
 - 22'

Эриксен бурчак тўпини ўйин билан давом эттирди, бироқ "Интер" футболчилари ноаниқликка йўл қўйиб, тўпни Пармага бериб қўйди.
 - 20'

Перишич офсайдда қолиб кетди.
 - 19'
Лаутаро ҳужумда Пеццеллага қўполлик ишлатди.
 - 17'
Парманинг қарши ҳужуми бартараф этилди.
 - 16'

Эриксен бурчакдан тўпни ўйинга киритди, аммо дарвозабон биринчи бўлди.
 - 15'
Хакими тўпни жарима майдонига етказиб берди, бироқ тўп йўл йўлакая ҳимоячиларга тегиб, йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.
 - 14'
Интер тўпга эгалик қилиб турибди.
 - 12'
Хакими қанотдан ҳужум ташкил қилишга уринди, бироқ Пеццела хавфни баратарф этди.
 - 10'

Ажойииб сейв. Жервиньо қанотда ериб кириб, жамаодошига зарба бериш имкониятини берди, бироқ Хандонович ўз ўрнида.
 - 7'
Пармада қарши ҳужум, бироқ зарбага Раноккиьо блок қўйди.
 - 5'

Ҳужумдаги фол. Интер бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Хаводаги курашда Жервиньога нисбатан қўполлик ишлатди.
 - 1'

Ўйин бошланди.
 - 0'
Баҳсни сизлар билан Азизбек Одилов кузатиб боради.
 - 0'
Бугунги ўйинни Лука Пайретто бошқариб боради.
 - 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан "Интер" ва "Парма" ўртасидаги баҳсни матнли трансляциясини хавола қиламиз.
 



Фикрлар