Инглиз клублар "Барселона" футболчисини "кўз тиккан"

  • 22 октябрь, 2022, 13:56
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"ESPN" нашри хабарига кўра, "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" қишда "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни сотиб олишга тайёр.

Tecno

Манбага кўра, агар футболчи каталонияликларни тарк этишни истаса, инглиз клублари 25 ёшли голландияликни трансфер қилиш таклифи билан чиқишади.

Ёзда "Барса" футболчини сотмоқчи эди, аммо Де Йонгнинг ўзи испан жамоасида қолишни маъқул кўрди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 9 та ўйин ўтказиб, 1 гол уришга муваффақ бўлди. "Барса" 10 та ўйиндан кейин Ла Лига турнир жадвалида 25 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!