 
                Илия Топурия: “Қирол қайтмоқда!”
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия тез орада октагонга қайтишини маълум қилди.
“Қирол қайтмоқда. Сиз томон катта хавф яқинлашяпти. Навбатга туринг. Босқин давом этади”, — деб ёзди чемпион ўзининг ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия охирги марта 2025 йил 29 июнь куни октагонга чиқиб, енгил вазндаги вакант камар учун баҳсда бразилиялик Чарльз Оливейрани биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.



Фикрлар