Икки нафар ҳамюртимиз самбо бўйича Жаҳон чемпионига айланди!

CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, бугун Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатига старт берилди.

Tecno

Мусобақанинг дастлабки кунги беллашувларида жами 7 нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун гиламга чиқишди ва қувонарлиси, уларнинг барчаси якунда шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, якунига етган бугунги беллашувларда ўсмирлардан Эгамберган Искандаров (-53 кг) ҳамда Гулҳаё Жўраева (-50 кг) олтин медалга сазовор бўлишди. Яна бир ҳамюртимиз Эъзоза Абдумўминова эса (-47 кг) вазн тоифасида кумуш медал соҳибасига айланди.

Яна тўрт нафар самбочимиз эса бронза медалига эга чиқишди. Булар:
-64 кг: Бехруз Омонов (ўсмирлар),
-54 кг: Шахзода Азатова (қизлар),
-98 кг: Мурод Эркинов (ёшлар),
+98 кг: Дилрух Аслиддинов (ёшлар).

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!