Икки кун ичида “Манчестер Юнайтед”га ўтишим керак

  • 25 август, 2022, 14:05
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Аякс" ҳужумчиси Антони "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи, деб хабар берди “Football Transfers” нашри.

Манбага кўра, 22 ёшли бразилиялик яқин икки кун ичида "қизил иблислар" билан келишувга эришиш илтимоси билан Амстердам клуби раҳбариятига мурожаат қилган.

Қайд этилишича, ҳужумчи келишув иқтисодий жиҳатдан ўзи учун ҳам, “Аякс” учун ҳам фойдали бўлишига ишонмоқда.

Шу билан бирга, Антони вакиллари бир неча кундан буён Манчестер шаҳридан уй излашни бошлаб юборган.

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” Антони учун 94 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсумда ҳужумчи амстердамликларнинг барча турнирлар доирасидаги 3 та ўйинда  майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!